Болгария “Турк оқими” учун газ қувури қуришни бошлади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Ленинградской области
Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Турк оқими” Жануби-шарқий Европани газ билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Газ қувури битганидан сўнг Туркия Шарқий Европа учун муҳим газ тақсимловчи хабга айланади.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Софияда бўлиб ўтган тантанали маросимда Болгария бош вазири ва Россиянинг Болгариядаги элчиси “Турк оқими”нинг иккинчи толасига уланиш учун газ қувури инфратузилмаси қуришни бошлашга старт беришди, РИА Новости хабарига асосан.

Встреча министра экономического развития РФ А.Улюкаева с министром экономики Турции Н.Зейбекчи - Sputnik Ўзбекистон
“Турк оқими” ва “Аккую” АЭСи қурилиши бўйичи илдам қадамлар ташланмоқда

Бу ҳақида журналистларга Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  Болгания ташқи ишлар вазири Екатерина Захариева билан бўлиб ўтган телефон суҳбатидан сўнг хабар қилди.

“Ҳамкорлар барча ишлар белгиланган муддатда, 2020 йилда тугатилишига ишонч билдиришди”, - деди Россия ташқи ишлар вазири.

Лойиҳага мувофиқ “Турк оқими” икки толадан иборат бўлади. Уларнинг ҳар бирининг қуввати 15,75 миллиард метр куб. Биринчи толадан газ Туркияга иккинчи толадан эса – Болгария орқали Жанубий ва Жануби-Шарқий Европага етказиб берилади. “Турк оқими” лойиҳаси Жануби-шарқий Европа мамлакатларини газ билан таъминлашда улкан аҳамиятга эга. Газ қувури қуриб битказилганидан сўнг Туркия Шарқий Европа учун муҳим газ тақсимловчи хабга айланади. 

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 19 октябр куни Сербияда сўзлаган нутқида ушбу лойиҳа бутун Европа учун самарали бўлишини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Турк оқимининг биринчи толасининг денгиз остидан ўтган қисмини газ билан тўлдириш бошланган эди. Бу газ қувури ишга туширилишидан олдинги энг сўнгги босқичдир.

Янгиликлар лентаси
0