20:19 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Елбасы Нурсултан Назарбаев и президент РК Касым-Жомарт Токаев на форуме партии Nur Otan

Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди

Sputnik / Владислав Воднев
Дунёда
Ҳавола олиш
40010

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги кадрлар сиёсати соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги қарорни имзолади.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги кадрлар сиёсати соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Ҳужжат ахборот-ҳуқуқий тизимида чоп этилди.

Қарорга кўра, ташқи, ички ишлар, мудофаа вазирларидан ташқари вазирларни тайинлашда президент Хавфсизлик кенгаши раиси, яъни Нурсултон Назарбоев билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.

Қозоғистон президентига бевосита бўйсунадиган ва ҳисобот берадиган давлат органлари раҳбарларини тайинлаш ҳам Хавфсизлик Кенгаши раҳбари билан келишилган бўлиши керак.

Президентга бевосита бўйсунадиган тузилмаларга - давлат маъмурияти раҳбари, бош прокуратура, миллий хавфсизлик қўмитаси, коррупцияга қарши кураш ва давлат хизмати бўйича агентлиги, миллий банк, республика гвардияси, ташқи разведка хизмати, президент хавфсизлиги хизмати, Республика бюджети ижроси мониторинги бўйича ҳисоб қўмитаси, президент девони, коррупцияга қарши курашиш агентлиги киради.

Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгаши раиси билан келишилган ҳолда вилоят, республика аҳамиятига эга шаҳар ва пойтахт ҳокимлари тайинланади.

Бундан ташқари, ўзгаришлар Хавфсизлик Кенгаши котибини тайинлашга ҳам таъсир қилди. Аввалроқ, президент ушбу лавозимга ўз маъмурияти раҳбарининг тақдимномасига (тавсиясига) биноан тайинланган эди. Энди Хавфсизлик Кенгаши котиби тайинланиши кенгаш раиси билан келишилган бўлиши керак.

Сал кам 30 йил давомида Қозоғистонни бошқарган Назарбоев 2019 йил 20 мартда президент ваколатларини топширганди. Давлат раҳбари илгари парламентнинг сенати раиси бўлган Токаев бўлди.

Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ва "Nur Otan" партиясининг раҳбари лавозимларини сақлаб қолди.

Асосий мавзулар