АҚШ Афғонистондан икки минг аскарни олиб чиқди

Oбуна бўлиш
Афғонистонда АҚШ қўшинлари сони икки минг кишига камайтирди. Ушбу чора толиблар билан эришилмаган келишувларга қарамай қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. АҚШ Афғонистондаги ҳарбий иштирокини қисқартиришни бошлади ва "Толибон"* радикал ҳаракати аъзолари билан келишувга эришилмаса ҳам, икки минг аскарини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда New York Times хабар қилди.

Силуэт вооружённого боевика - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегарасида 8 мингга яқин жангари тўпланди - эксперт

Ушбу маълумотни НАТОнинг Афғонистондаги миссияси қўмондони генерал Остин Скотт Миллер тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, Афғонистондаги АҚШ қўшинлари ўн икки минг кишига қисқартирилган.

Аввалроқ, АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Жозеф Вотел, АҚШнинг Афғонистондаги контингентини, толиблар билан тинчлик битимларига эришишига қарамай, камайтириш нияти борлигини эълон қилган эди.

Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспернинг сўзларига кўра, АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлар сонини 8,6 минг кишига қисқартириши мумкин.

Шу билан бирга, қисқартириш "Ал-Қоида" ва "Ислом давлати" террорчилик гуруҳларига қарши аксилтеррор операциясига зарар етказмайди деб ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда АҚШ толиблар билан Афғонистонда музокаралар олиб бормоқда. АҚШ расмийлари Қатарда толиблар билан тўққиз раунд музокараларини ўтказишди. Бироқ музокалар натижалари бўйича томонлар ўртасида тинчлик битими имзоланмади.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0