Россия вертолётлари Суриядаги АҚШ базасига қўнди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишВертолет сирийских ВВС совершает облет авиабазы "Хама" в пригороде города Хама сирийской провинции Хама.
Вертолет сирийских ВВС совершает облет авиабазы Хама в пригороде города Хама сирийской провинции Хама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка аскарлари Туркия-Сурия ҳудудлари чегараларини тарк этишда давом этмоқда, уларнинг баъзилари Россия назоратига ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия ҳаво-космик кучлари вертолётлари Суриянинг шимолида аввал АҚШ ҳарбий базаси жойлашган аэродромга қўнди, деб хабар беради РИА Новости.

НАТО без Турции? Франция призвала исключить Анкару из альянса - Sputnik Ўзбекистон
Франция Туркияни НАТОдан чиқаришни таклиф қилди

Вертолётлар Ракка вилоятидаги Табка аэродромига қўнди. Ҳозирда ҳарбий объект Дамашқ томонидан назорат қилинади.

Суриялик зобитнинг сўзларига кўра, 2014 йилда ушбу ҳудуд "Ислом давлат" террорчилик уюшмаси (Россия ҳудудида тақиқланган ИД ёки ИШИД) жангарилари томонидан босиб олинган, уч йилдан сўнг аэродром мухолифатдаги Сурия Демократик Кучлари назорати остида бўлган, кейинчалик шу ерда АҚШ базаси жойлаштирилган.

9 октябрдан бери Туркия Суриянинг шимоли-шарқида курд бўлинмаларига қарши “Тинчлик булоғи” амалиётини олиб бормоқда. Бундан олдин АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ қўшинлари ҳудуддан олиб чиқилишини эълон қилганди.

Курдлар ва Дамашқ туркларга қарама-қаршилик тўғрисида келишувга эришдилар, Сурия армияси олдинроқ курдлар назоратида бўлган бир қанча шаҳарларни эгаллаб олди, шу жумладан, Раккага беш йил ичида биринчи марта кирди.

Янгиликлар лентаси
0