Туркиялик ҳазилкаш ошпаз Ҳабибни қўрқитди – видео

© InstagramТурецкий повар напугал Хабиба Нурмагомедова своим фокусом - видео
Турецкий повар напугал Хабиба Нурмагомедова своим фокусом - видео - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиялик доим жилмайиб таом пиширувчи ошпаз - Бурак Оздемир ўзининг фокусклари билан Ҳабиб Нурмагомедовни қўрқитиб юборди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. UFC мутлақ чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда туркиялик доим жилмайиб турувчи ошпаз Бурак Оздемирнинг ошхонасига ташриф буюрди.

Instagramда пайди бўлган видеоларга қараганда, Оздемир бир неча бор Ҳабибни қўрқитиб юборган. Шунингдек ошпаз Ҳабиб ва унинг дўстларини товуқ гўшти ва сабзавотлардан пиширилган таомлар билан сийлаган. Учрашув сўнгида Оздемир “Ҳабиб” деб ёзулган нон совға қилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда 23 ноябр куни GFC20 – аралаш яккакураш бўйича чемпионат бўлиб ўтишини маълум қилган эди. Унда Ўзбекистон ва Россиядан бир неча яккакураш усталари иштирок этиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0