“Ҳам арзон, ҳам соз”: Захарова Цукербергнинг сўзларига баҳо берди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель МИД России Мария Захарова
Официальный представитель МИД России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мария Захарова Facebook асосчисининг Россия, Хитой ва Эрон АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга “аралашишга уринаётгани” ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Марк Цукербергнинг Россия, Хитой ва Эрон АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнига “аралашишга уринаётгани” ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

“Мана сизга “ижтимоий тармоқлардаги фейк-ньюз”. Ҳам арзон, ҳам соз”, - дея ёзган Зaxaрoвa ўзининг расмий саҳифасида.

Аввалроқ Facebook компанияси асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг “NBC News” телеканалига берган интервьюсида  Россия, Хитой ва Эрон АҚШда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган сайловларга “аралашишга уринаётганини” маълум қилган эди.

Здание МИДа Украины с национальным флагом Украины и флагом ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Трамп адвокати: қўлимда Киев АҚШ президенти сайловларига аралашганини исботловчи далил бор

21 октябрь куни Facebook айрим Эрон ва Россия аккаунтларини блоклаб қўйди. Таъкидланишича, блоклаш хорижий таъсирга қарши курашиш доирасида амалга оширилган.

АҚШнинг собиқ махсус прокурори Роберт Мюллер икки йил давомида 2016 йил сайловларига “Россиянинг аралашуви” ишини тергов қилган эди ва Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмаган эди.

“Албатта аралашамиз”: Путин ҳазил тариқасида АҚШ сайловларига аралашишни ваъда берди

Янгиликлар лентаси
0