05:49 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
На Запад нельзя полагаться – Башар Асад об уроках сирийского конфликта

Башар Асад Сурия нима учун курдларга ёрдам бераётганини тушинтирди

© RIA Novosti.
Дунёда
Ҳавола олиш
44820

Сурия президенти айтишига қараганда,  Идлиб учун бўлаётган жанглар – бу Сурия ҳудудида тинчлик ўрнатиш ва террорчиликка барҳам беришнинг калитидир.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад Идлибда ҳарбийлар билан учрашди ва нима сабабдан Сурия курдларга ёрдам беришга қарор қилганини тушинтириб берди.

Сурия президенти айтишига қараганда, Сурия ҳукумати ушбу қарорни Туркия мамлакат шимолига қўшинларини киритишни бошлаган кунидаёқ қабул қилган. Сурия ҳукуматининг ўзи мамлакат шимолидаги Туркияга қарши курашаётган барча куч вакиллари билан боғланиб уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдиришган.

“Бу нафақат сиёсий қарор,  балким конституциявий ва ватанпарварлик мажбурияти. Биз шундай қилмаганимизда, ушбу ерда яшашга лойиқ бўлмасдик”, - деди Асад.

Сурия президенти айтишига қараганда, Идлиб учун бўлаётган жанглар – бу Сурия ҳудудида тинчлик ўрнатиш ва террорчиликка барҳам беришнинг калитидир. Асад Суриянинг барча ҳудудлари бир хил даражада муҳим аҳамиятга эга эканини, лекин ҳарбий зарурат туфайли айрим ҳудудларга каттароқ аҳамият берилаётганини хабар қилди ва Туркияни босқинчи деб атади.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябр куни Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Сурия шимолида “Тинчлик булоғи” номли ҳарбий операцияни бошлаган эди.

Туркиянинг ушбу ҳаракатини дунёдаги кўплаб мамлакатлар қоралаб чиқишди. Россия ушбу борада Туркия Сурия ҳукумати билан музокаралар олиб бориши керак деб ҳисоблайди.

Асосий мавзулар