11:44 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Владимир Путин

Киселёв: Путин ўзига ворис тайёрламоқда

© Sputnik / Александр Астафьев
Дунёда
Ҳавола олиш
001

“Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв Россия президенти Владимир Путин ўзининг вориси ҳақида “эрталабдан кечгача” ўйлашини айтди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв Россия президенти Владимир Путин ўзига ворис тайёрлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.

“Путиннинг ўзи бу ҳақда эрталабдан кечгача ўйлашинини айтганди. Ўзидан кейин ворис қолдирмасдан ва эшикни қарсиллатиб ёпиш кетиш у учун маъсулиятсизликдир”, - деди Киселёв.

Унинг фикрига кўра, ҳар бир маъсулиятли сиёсатчи ҳокимиятнинг мерос бўлиб бошқага ўтишини таъминлаши лозим.

“Россия сегодня” ХАА бош директори амалдаги мамлакат раҳбарининг ўз ворисини қўллаб-қувватлаши бутун дунёда кузатиладиган анъана эканини қўшимча қилган. Масалан, Франциянинг собиқ президенти Франсуа Оллан Эмманюэль Макронни, АҚШнинг собиқ раҳбари Барак Обама эса Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлагани ҳеч кимга сир эмас.

“Маъсулиятли сиёсатчилар ўзларига ворис тайёрлашади. Бу одатий ҳол. Бошқа тарафи шундаки, Ҳиллари Америкада сайланмагани, яъни ворис муваффақиятсиз бўлган. Табиийки, халқ ҳал қилади, сайловлар ўтказилади”, - дея тушунтирди Киселёв.

Владимир Путиннинг президентлик ваколати муддати 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Янги президент сайловлари март ойида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Путин Буюк Британиянинг “Financial Times” нашрига берган интервьюсида давлат раҳбари сифатида фаолият юритишни бошлаган кундан бери ўз вориси ҳақида ўйлашини тан олган эди.

Шу билан бирга, у Россияни ландовур бошқара олмаслигини таъкидлаган эди.

Асосий мавзулар