13:59 27 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
66210

Хориждаги ҳарбий ўқув машғулотларда илк бор Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаси ва “Панцирь-С” батараяси қатнашади.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Хориждаги машқларда илк бор С-400 зенит мажмуаси ва “Панцирь-С” батараяси қатнашади, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Россия зенит ракета мажмуалари “Славян қалқони” ўқув машғулотда қатнашиш учун Сербияга олиб борилди.

Қурол мажмуалари Батайница авиабазасида ўрнатилади. Машқда рус-серб гуруҳи қисми бўлиб, улар туман ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини таъминлайди. Бундан ташқари, шартли душманнинг ҳаво нишонларини аниқлаш, кузатиш ва яксон қилиш бўйича вазифаларни бажариши керак.  

“Славян қалқони - 2019” машқи илк бор ўтказилмода. Машқ икки босқичдан иборат: биринчиси сентябрда Астрахан вилоятида ўтказилди, иккинчиси 29 октябргача Сербияда давом этади.

Асосий мавзулар