11:06 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Конституциявий палата Атамбаев шикояти бўйича қарор қабул қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
50101

Беш нафар депутат ва Қирғизистон социал-демократик партиясининг икки нафар вакили Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга имкон берган қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни зид деб топишни талаб қилишган эди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қирғизистон Олий суди Конституциявий палата судьялари собиқ президент Алмазбек Атамбаев тарафдорларининг талабини рад этди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Тегишли қарор бугун қабул қилинган. Собиқ президент тарафдорлари Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга имкон берган қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни зид деб топишни талаб қилишган эди.

Такой помощи не надо — Атамбаев высказался о $100 млн от Казахстана
Sputnik / Эмиль Садыров, пресс-служба президента КР

Бироқ суд киритилган ўзгартиришлар Конституция меъёрларига мувофиқ келиши тўғрисида қарор қабул қилган. Собиқ президентнинг адвокати Нурбек Токтакунов суд қарори устидан шикоят келтирмасликларини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган. Жуқорғу Кенеши 20 июнда хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди. 25 июнь куни бош прокурор 6 фактдан 5 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатиш учун асос борлигини маълум қилди. Қирғизистон парламенти депутатлари 27 июнь куни Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди ва у тўғридан-тўғри дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Қўй-Тошдаги воқеалар

7 август куни кечқурун Қўй-Тош қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Ҳозирда Атамбаевга бир нечта айблов қўйилган. Собиқ президент адвокати сўзларига кўра, Атамбаев тергов бошланган кундан бошлаб бирорта саволга жавоб бермаган, сабаби ўзига қарши амалга оширилаётган ҳаракатлар ноқонуний деб ҳисоблайди.

Асосий мавзулар