11:07 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Хакерская атака

Хорижий махсус хизматлар катта киберҳужум тайёрламоқда – Патрушев

© Flickr / Yuri Samoilov
Дунёда
Ҳавола олиш
16401

Киберҳужумларни амалга ошириш учун хорижий махсус хизматлар Россия ахборот тизимида заиф жойларни аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Катта киберҳужумларни амалга ошириш учун хорижий махсус хизматлар Россия ахборот тизимида заиф жойларни аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда, деб айтди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

“Муҳим ахборот инфратузилмаси объектлар - зарарли таъсирнинг асосий нишонлари бўлиб қолмоқда <...>, бу миллий хавфсизлика жиддий хавф туғдиради”, - деди Патрушев.

Патрушев Сибирдаги киберхавфсизлик бўйича вазиятни танқид қилди. Муҳим объектлар ҳимоясиз қолмоқда.

“Умуман олганда, зарур шарт-шароитлар яратилган бўлса-да, ахборот хавфсизлиги талаблари бузилишлари сони сезиларли бўлиб қолмоқда. Биринчи навбатда, бу транспорт, алоқа ва энергетика каби муҳим соҳалар”, - деди у.

Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларига кўра, ушбу соҳаларда, хусусан, маҳаллий дастурларга ўтиш етарли самарали амалга оширилмаяпти.

Асосий мавзулар