20:42 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Рабочий сваривает запчасти для подрамника в цехе предприятия по производству прицепной техники

Келажакда Россияда талаб ўта юқори бўладиган касблар маълум қилинди

© Sputnik / Константин Чалабов
Дунёда
Ҳавола олиш
447 0 0

Бутунроссия илмий-тадқиқот институти маълумотларига қараганда, Россияда яқин йилларда бошқарув соҳасида оммавий касб ва мутахассисларга талаб юқори бўлади.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Россияда яқин йилларда бошқарув соҳасида оммавий касб ва мутахассисларга талаб юқори бўлади. Бу ҳақда RT Бутунроссия илмий-тадқиқот институти маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

Уларга бухгалтер, педагог, электрпайвандчи, ошпаз, қандолатчи, токарь, насос станциялари ҳайдовчилари, лифт бўйича электромеханик, официат, бармен касблари киритилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда етишмаслиги кузатилаётган муҳандис-кимёгар, тақсимловчи қурилмалари ускуналарини таъмирлаш бўйича электрочилангар, биотехнологик ишлаб чиқариш сифати назорати бўйича менежер каби касбларга ҳам талаб юқори бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 2019 йилда сотувчи, ошпаз, касб таълим ўқитувчиси ва ҳуқуқшунос  касбларига талаб юқори бўлгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар