19:06 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Руслан Гереев Руководитель Центра исламских исследований Северного Кавказа

Афғон чегарасидаги Россия ҳаракатлари самарадорлигини бутун дунё тан олмоқда - Гереев

© Лезги газет
Дунёда
Ҳавола олиш
39801

Шимолий Кавказ ислом тадқиқот маркази директори Руслан Гереев Афғонистонда Россия ва АҚШнинг ИШИДга қарши курашдаги роли ҳақида ўз фикрларини айтди.

Шу ҳафтада 24-25 октябрь куни НАТО давлатлари мудофаа вазирлари Шимолийатлантика иттифоқи долзарб масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Брюсселда йиғилади.

Шунинглек, кун тартибида ИШИД (Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот) террорчилик гуруҳига қарши кураш масаласи ҳам киритилган.

Гереевнинг сўзларига кўра, америкаликларни Афғонистонда бўлиши минтақада террорнинг камайишига ҳеч қандай таъсир қилмади, бу даврда террорчилик фаолиги фақат кучайди.

“Ҳозир таҳдид йўқ, чунки афғон чегарасида афғон ҳукумати кўмагида Россия ҳарбийлари турибди. Минтақада Россия позицияси мустаҳкамланмоқда, Россия ҳаракатларининг самарадорлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинди”, - деди у Sputnik Тожикистонга.

Эксперт Россия минтақадаги ҳаракатларининг фойдасини инкор этиб бўлмайди деб таъкидлади.

Асосий мавзулар