Қойил: Японияда икки дона хурмо 6,5 минг долларга сотилди

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишСбор урожая хурмы
Сбор урожая хурмы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Японияда марказий бозорлардан бирида “тэнкафубу” навли хурмонинг икки донаси 700 минг иенга (6,5 минг доллар) сотилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий бозорда “тэнкафубу” навли хурмо икки донаси 700 минг иенга (6,5 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда РИА Новости NHK телеканалига асосан хабар қилди.

Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Энг фойдали қуритилган мева – парҳезшунос-шифокор маслаҳати

“Тэнкафубу” номини Япония тарихидаги энг буюк ва мамлакатни бирлаштирган давлат арбобларидан бири ҳисобланган Ода Набунаги мухридаги ёзувдан олган, бу хурмо илк бор 2016 йилда сотувга қўйилган эди.

У вақтда унинг максимал нархи 320 минг иен (3 минг доллар) бўлган. Бир дона хурмонинг оғирлиги 300 грамм. “Тэнкафубу” навини етиштириш учун 11 йил кетган.

Сотилган хурмо таркибида шакар Брикс шкаласи бўйича 25 даражага кўп, оддий хурмоларда эса шакар миқдори 15-16 даражани ташкил қилади.

Харидорнинг исми ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзида Японияда дунёда энг қиммат бўлган -  Ruby Roman навли узумнинг бир боши 1,2 миллион иенга (11 минг доллар) сотилганди.

Янгиликлар лентаси
0