18:33 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Владимир Зеленский с супругой Еленой

Зеленский амалдорлар таъминот ҳаражатларини камайтириш ҳақида топшириқ берди

AP Photo/Vadim Ghirda
Дунёда
Ҳавола олиш
163 0 0

Украина президенти 2020 йил давлат бюджети лойиҳасида амалдорларни таъминот харажатларини 10 фоизга камайтириш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматга 2020 йил давлат бюджети лойиҳасида амалдорларни таъминот харажатларини 10 фоизга камайтириш ҳақида топшириқ берди.

Бундан аввал Украина Вазирлар Маҳкамаси  2020 йил учун давлат бюджети лойиҳасини тасдиқлади. Юқори рада ҳужжатни биринчи ўқишда қабул қилди.

Украина Марказий банки раҳбари ўринбосари Дмитрий Сологуб ушбу лойиҳа, унинг макроиқтисодий параметрлари ўзгариш мумкинлигини таъкидлади.

“Биз 2020 йилги давлат бюджетини иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича йиғилиш ўтказдик. Асосий кўрсаткичлар бўйича молия вазирини тингладим. Унга келгуси йил амалдорларни таъминоти харажатларини 10 фоизга камайтириш вазифасини қўйдим. Бу пулни тежашга ва уларни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бюджет моддаларига йўналтиришга имкон беради. Бу пасайиш Украинанинг келажаги боғлиқ бўлган - ўқитувчилар ва шифокорларга таъсир қилмаслиги керак”, - деб ёзди Украина етакчиси Facebook саҳифасида.

Асосий мавзулар