06:05 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Захарова: США превращают космос в новое поле военных действий

Захарова Украина мудофаа вазирининг Россия билан уруш ҳақидаги сўзларига жавоб берди

Sputnik
Дунёда
Ҳавола олиш
756 0 0

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Украина НАТО билан ўзининг ноёб “Россия билан беш йиллик уруш” тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирган эди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина мудофаа вазири Андрей Загороднюкнинг Украина “Россия билан беш йиллик уруш тажрибасига эга” деган сўзларига муносабат билдирди.

Захарова Москвага танкларда кириб келишни ваъда қилган украиналик вазирга жавоб қайтарди

Дипломатнинг сўзларига кўра, Украинанинг НАТОга қизиқ бўлиши мумкин бўлган реал тажрибаси – бу “ўз ўзини йўқ қилиш” тажрибаси.

“Украинада бўлган тажриба, албатта, ҳеч кимда йўқ. Бу факт. 30 йил давомида ўз қўллари билан гуллаб-яшнаётган юртни барбод қилиш, одамларни қурол билан ўрмонларга ҳайдаб кириш, ҳаммани бир бири билан уруштириб чиқиш – бу кўпчиликнинг қўлидан келмаган. Шубҳасиз, бу ўз ўзини йўқ қилиш тажрибаси Альянсга қизиқ ”, - дея ёзган Захарова  Facebook’да.

Аввалроқ Украина мудофаа вазири НАТО мамлакатлари мудофаа вазирларининг Брюсселдаги учрашувида Украина НАТО билан ўзининг ноёб “Россия билан беш йиллик уруш” тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирган эди.

Асосий мавзулар