14:15 28 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
676 0 0

Аввалроқ ОАВда АҚШ Сурияда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказгани ва бунинг натижасида у йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв твиттерга Суриядаги ҳаво ҳужумлар акс этган видеони жойлади, дея ёзади РИА Новости.

Тахмин қилинишича, айнан шу ерда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилинган.

​Аввалроқ ОАВда АҚШ Сурияда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказгани ва бунинг натижасида у йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.

Аммо ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

“Рейтер” агентлиги маълумотларига қараганда, Суриядаги манбалар Ироқ разведкасига ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлашган.

Ўз ўрнида АҚШ президенти маъмурияти Дональд Трамп якшанба куни муҳим баёнот билан чиқиш қилишини хабар қилди. Трамп ҳам твиттердаги саҳифасида “жуда муҳим воқеа” содир бўлгани ҳақида ёзди, лекин у нимани назарда тутаётганига ойдинлик киритмади.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Асосий мавзулар