Тожикистондаги ҳарбий базага илк бор С-300 тизими жойлаштирилди 

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишКомандно-штабные учения ЮВО
Командно-штабные учения ЮВО  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига илк бор 30 та техник бирликдан иборат С-300 зенит-ракета дивизионини жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Россия Афғонистон чегарасида жойлашган ҳарбий базасига илк бор С-300 зенит-ракета мажмуаларини жойлаштирди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари Марказий Ҳарбий қўмондонлик хабарига асосан.

Министерством обороны Узбекистана впервые будет проводиться испытание противовоздушной ракеты типа FD-2000 - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги илк бор Хитой ракетасини синовдан ўтказади

Расмий хабарда айтилишига кўра, Тожикистонда жойлашган 201 - Россия ҳарбий  базаси ихтиёрига илк бор "С-300ПС" тизими етказиб берилди. 30 та техник бирликдан иборат дивизион Волгабўйи ҳудудидаги Марказий ҳарбий арсеналдан темир йўл транспорти ёрдамида етказиб берилади.   

"Айни дамда Россия ҳарбий инженерлари техникани жойлаштириш учун мос ҳудудларни тайёрламоқда. Ҳудудлар тайёр бўлганидан сўнг зенит-ракета мажмуалари ҳарбий-тажрибавий  навбатчиликка киришади. Дивизионнинг асосий вазифаси этиб 201-ҳарбий базани ҳаво-космик ҳужуми воситаларидан ҳамда Марказий Осиё коллектив хавфсизлик ҳудудини Тожикистон қўшинлари билан бирга ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш белгиланади", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, С-300 Россиянинг 75-200 км масофаларда турли ҳаво ҳужуми воситаларидан ҳимоя қилувчи зенит-ракета тизимидир. ПС ушбу тизимнинг паст учувчи жисмларни аниқловчи мобил радарлар билан жиҳозланган модификациясидир. 

Янгиликлар лентаси
0