19:16 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
83010

Ўзбекистонлик Умиджон Исабаев НТВ телеканали эфирида Украина президенти Владимир Зеленскийга савол берди.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Бутун дунёга машҳур бўлган ўзбекистонлик Умиджон Исабаев НТВ  телеканали эфирида Украина президентига савол берди.

“Нега менга ўхшашсиз”, - деб савол берди Исабаев Украина етакчисига.

Унинг сўзларига кўра, у сиёсатчига ўхшашлигини у мамлакат президенти лавозимига сайланганда сезиб қолди.

Умиднинг таъкидлашича, энди одамлар тез-тез унинг олдига келиб, ундан суратга тушишини сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москва метросида Украина президенти қиёфадоши топилди.

 Маълум бўлишича унинг исми Умид экан, у асли ўзбекистонлик бўлиб, бир неча йил олдин Москвага оиласи билан кўчиб келган. Айни дамда автомобил устахонасида маляр бўлиб ишлайди.   

Асосий мавзулар