АҚШ “ИД” етакчиси ўлдирилганини исботлаши керак – Россия мудофаа вазирлиги

© Youtube / БыльЛидер группировки "Исламское государство" Абу Бакра аль-Багдади
Лидер группировки Исламское государство Абу Бакра аль-Багдади  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили АҚШ террорчиларнинг етакчиси йўқ қилинганини исботлаши керак деб айтди.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги “Ислом давлати”* етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилгани тўғрисидаги хабарни шубҳа остига олди. Бу ҳақда RT Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-майор Игор Конашенковга асосан хабар қилди.

Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Шубҳанинг асосий сабаби – АҚШ махсус амалиёт ўтказган ҳудудида террорчилик ташкилотларнинг қарама-қаршилиги.  

Мудофаа вазирлигининг вакили “Сурия ҳукумати томонидан назорат қилинмаган Идлиб декалация зонасининг бутун ҳудуди "Ал-Қоида" нинг Суриядаги бўлими - "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳи томонидан бошқарилади ва назорат қилинади” деб эслатди.

Конашенков ушбу гуруҳлар аъзолари Сурияда ҳокимият учун курашаётгани, бир-бирларининг вакилларини муросасиз йўқ қилаётгани сабабли очиқ қарама-қаршилик ҳолатида эканлигига эътибор қаратди.

“Ушбу далиллар билан боғлиқ ҳолда, Суриянинг “Ал-Қоида" томонидан бошқариладиган ҳудудда ИШИДнинг собиқ раҳбари тинч юриши - ҳеч бўлмаганда АҚШ ёки амалиётнинг бошқа иштирокчиларининг тўғридан-тўғри далилларни талаб қилади", - дейди вакил.

ОАВда АҚШ Сурияда “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказгани ва бунинг натижасида у йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0