17:55 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Мужчина держит пистолет. Иллюстративное фото

ФСБ ўз курсдошларини ўлдирмоқчи бўлган талабани қўлга олди  

CC0 / pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
228 0 0

Москва вилоятидаги техникумлардан бирининг талабаси ўз курсдошлари ва ўқитувчиларини ўлдириш мақсадида қурол сотиб олди.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Москва вилоятида курсдошлари ва ўқитувчиларини ўлдирмоқчи бўлган техникум талабасини қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, Луховицк қишлоқ хўжалиги ва саноат техникумининг талабаси 2018 йилдан буён ётоқхонадаги қўшнилари, курсдошлари ва ўқитувчилари билан можароли муносабатда бўлган. Навбатдаги жанжалдан сўнг талаба уларни ўлдиришга қасд қилган ва ушбу  мақсадида қурол қидирган. Шунингдек у ўқ-дори ва портловчи моддалар ҳам қидирган ва ўзининг ушбу ҳаракатлари билан хавфсизлик хизмати диққатини тортган.

Қўлга олиш вақтида унинг ёнидан Макаров пистолетига ўхшаш пистолет топилган. Айни дамда унга нисбатан Россия ЖКнинг “Жиноятга тайёргарлик кўриш”, “икки ёки ундан ортиқ кишини ўлдиришга ҳаракат қилиш” каби бандлари асосида жоноят иши очилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги вақтларда мактаб ва коллеж ўқувчилари орасида ўз синфдошларига тажовуз қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. 2018 йилнинг 17 октябрида Керч шаҳрида 18 ёшли коллеж талабасининг ҳужуми оқибатида 22 киши қурбон бўлган эди.

 

Асосий мавзулар