Абдулазиз Камилов Евгений Примаковни илиқ сўзлар билан эсга олди

© ИнстаграмКамилов - Примаков, 1993 год
Камилов - Примаков, 1993 год  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов Евгений Примаков таваллудининг 90 йиллиги муносабати 1993 йилда бўлиб ўтган учрашувни эсга олди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов атоқли сиёсатчи Евгений Примаковни илиқ сўзлар билан эсга олди.

“29-октябр куни халқаро муносабатлар бўйича йирик олим, атоқли сиёсатчи ва публицист, беназир арабшунос ва ажойиб инсон, академик Евгений Максимович Примаков 90 ёшни қаршилаган бўларди”, - деб ёзган вазир ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.  

Ушбу пост билан бирга Камилов 1993 йилда олинган суратни ҳам  чоп этган. Сурат остига “Россия Ташқи разведка хизмати директори ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари ўртасидаги учрашув. Хавфсизлик масалалари бўича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишган эдик”, - деб изоҳ қолдирган.

Камилов: военного решения ситуации в Афганистане нет - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов "Примаков ўқувлари" форумида иштирок этади

Маълумки, 1980 йилда Абдулазиз Камилов Шарқшунослик институти аспирантурасида таълим олган вақтида Евгений Примаков унинг илмий раҳбари бўлган.

Евгений Максимович Примаков – маълумоти бўйича шарқшунос. У СССР Фанлар Академиясида Шарқшунослик институтига ундан сўнг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтига раҳбарлик қилган. Ундан сўнг Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари, Россия ташқи ишлар вазири, Россия бош вазири лавозимларида ишлаган.

Примаков билан боғлиқ энг машҳур воқеа 1999 йилда содир бўлган. Ўша вақтда у Россия бош вазири эди. Расмий ташриф билан Вашингтонга йўл олган Примаков АҚШ Югославияни бомбардимон қилиши ҳақида хабар топади ва дарҳол самолётни орқага қайтаришни буюради.

Ушбу воқеадан сўнг Россия ташқи сиёсати бутунлай ўзгаради. Шу вақтга қадар АҚШ Россия ҳукуматидаги айрим сотқин сиёсатчилар ёрдамида Россияни ҳам НАТОга аъзо қилишга умид боғлаган бўлса, эни бу нияти мутлақ пучга чиққан эди. Россия ўз йўлидан - “кўп қиррали дунё” йўналишида ривожланишни бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0