Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари жойлашган базага иккита ракета тушди - ОАВ

© AFP 2023 / DAVID FURSTВоенные США
Военные США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқдаги Америка қўшма штатлари ҳарбий қўшинлари жойлашган “Тажи” ҳарбий базага иккита ракета тушди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Бағдод яқинидаги АҚШ ҳарбийлари жойлашган “Тажи” ҳарбий базага иккита ракета тушди. Бу ҳақда РИА Новости Sky News Arabia телеканалига асосан хабар қилди.

АҚШ ракета базасида марихуана топилди

Тавсилотлар ҳали маълум қилинмади.

Аввалроқ, Бағдоддаги ҳарбий манбалар Ироқ ҳукумати ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни кўриб чиқаётгани, улар орасида бошқа давлатлардан замонавий зенит-ракета тизимларини сотиб олиш, шунингдек, истеъфога чиққан зобитлар хизматига қайтишлари ҳақида хабар беришган.

Ушбу чоралар Исроил томонидан АҚШ билан келишилган ҳолда “ал-Ҳашд аш-Шааби” ҳарбий базаларига амалга оширилган қатор ҳужумларга жавобан қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0