Россия Тожикистонга бепул қурол ва ҳарбий техникани тақдим этди

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишМеждународные военные учения "Боевое содружество"
Международные военные учения Боевое содружество - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари Тожикистон Қуролли кучларига қиймати 320 миллион рубл бўлган қурол ва ҳарбий техникани тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Россия Тожикистонга қиймати 320 миллион рубл бўлган қурол ва ҳарбий техникани тақдим этди, деб хабар қилди РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан.

Бронеавтомобиль КамАЗ Тайфун - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон “Тайфун” зирҳли автомобиллари йирик партиясини сотиб олди

Тожикистон Россия ва Афғонистон ўртасидаги буфер зонадаги асосий мамлакатларидан бири ҳисобланади, у террорчилар фаоллиги жиҳатидан яна дунёдаги энг қайноқ нуқтага айланмоқда. Сурия ва Ироқдан минглаб жангарилар айнан Афғонистонга кўчиб ўтди.

“Россия ҳарбийлари Тожикистон армиясига беғараз ҳарбий техника ва қурол партиясини тақдим этди, уларнинг қиймати 320 миллион рублни ташкил қилади”, - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапиннинг сўзларига кўра, Тожикистон “синалган ва ишонарли техника” - радиолокация станциялар ва модернизация қилинган зирҳли машиналарини БРДМ-2М олди.

Генерал таъкидлашича, янги техника Тожикистон Қуролли кучлари “жанговар салоҳиятини ошириш” ва “минтақада тинчликни сақлаш учун хизмат қилади".

Ҳарбий техникани тақдим этиш маросими Душанбеда ОДКБ ўқув машғулотлар якунида ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0