06:07 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Японияда қаҳратон совуқ ва кучли шамолга чидамли кўчма уй яратилди

© Sputnik / Г. Копосов
Дунёда
Ҳавола олиш
271 0 0

Япониялик олимлар Антарктида, кейинчалик Ойда илмий тадқиқотларда фойдаланиш учун кўчма уй яратишди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Японияда Антарктидани ўрганувчилар, келажакда Ой станцияларида тадқиқотчилар фойдаланиши учун кўчма уй тақдим этилди. РИА Новости хабарига асосан.

Кучли шамол ва совуққа чидамли уйни Токио яқинидаги Татикавадаги Япония давлат қутб тадқиқот институти ходимлари намойиш этишди.

Уй 3х6 метр ўлчамдаги контейнер блоклардан иборат. Уй гусеницали ғилдираклар ёрдамида ҳаракатланади. Икки блокдан иборат уй майдони 33 квадрат метрни ташкил қилади.

Деворлари ёғоч ва Galvalume қопламасидан ясалган бўлиб, улар -45,3 даражагача ҳароратга ва секундига 61,2 метр шамол тезлигига бардош беради.

Қуёш фотоэлектр панеллари энергия ва иссиқлик тўпланишига имкон беради ва ички ҳароратни мақбул даражада ушлаб туради.

Уй синови 2020 йил февралда Антарктидадаги Япония станциясида бўлиб ўтади, у ерга Токио портидан “Сирасе” музёрари олиб борилади.

Асосий мавзулар