Токио Россия самолётлари боис ўз қирувчиларини неча марта самога кўтарди - расмий баёнот

Oбуна бўлиш
РФ Мудофаа вазирлиги Россиянинг стратегик ракетаташувчилари ҳисобланмиш Ту-95МС самолётлари Жанубий Корея ҳаво бўшлиғи чегарасини бузмаган, балки Япон денгизидаги нейтрал сувлар устида парвозларни амалга оширган, деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik, Ксения Нака. Япон қирувчи самолётлари жорий йил апрел ойидан бошлаб Россия ҳарбий самолётлари туфайли 135 маротаба самога кўтарилган. Бу ўтган йил шу даврга қараганда уч маротаба камдир, деб хабар қилди Япония Мудофаа вазирлиги штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитаси.

Истребитель НАТО попытался приблизиться к борту министра обороны РФ С. Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
НАТО қирувчи самолёти нега Шойгу самолётига яқинлашганини тушунтирди

"Биринчи апрел санасидан 30 сентябрга қадар (Япониянинг ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳарбий-ҳаво кучлари) қирувчилари тревога туфайли 470 маротаба осмонга кўтарилган. Бу ўтган йил шу даврга нисбатан 91 мартага кам. Хусусан, қирувчилар хитой ҳарбий самолётлари туфайли 71%, Россия самолётлари туфайли 29% ҳолатда осмонга кўтарилган. Хитой ҳарбий самолётларига нисбатан 332 марта фавқулодда парвоз эълон қилинган ва бу ўтган йил шу даврга нисбатан 13 мартага кам. Россия самолётлари туфайли бундай парвозлар - 135 маротаба эълон қилинган ва бу ўтган йилгига нисбатан 76 мартага кам", - дейилади штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитаси баённомасида.

Кўрсатилишича, Япония ҳаво бўшлиғи чегараси 20 июнь куни 3та ТУ-95 самолётлари ва 23 июль куни А-50 самолёти томонидан бузилган.

Стратегический бомбардировщик Ту-95 МС - Sputnik Ўзбекистон
Россия бомбардимончи сабабли Япония қирувчи самолётлари осмонга кўтарилди

Июль ойида Жанубий Корея штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитаси мамлакат ҳаво бўшлиғининг Япон денгизи устидаги қисми, яъни Токто (Такэсима) ороли ҳудудида Россияга тегишли А-50 самолётлари томонидан икки марта чегарани бузиш ҳолатларига йўл қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Натижада, Жанубий Корея ҲҲКга қарашли F-15K ва F-16K қирувчилари тревога туфайли осмонга кўтарилган. Улар радио-хабарлардан сўнг 20та сигнал ракеталарини учиришган ва пулемет орқали 360та огоҳлантириш ўқларини узганлар. Ҳарбийлар маълумотларига кўра, самолёт Жанубий Корея ҳаво бўшлиғида бир марта - 3 дақиқага яқин, иккинчи марта - 4 дақиқа бўлган. Япония бу оролларни ўзиники, деб ҳисоблагани учун, ушбу ҳодисаларни ўз ҳаво бўшлиғида юз берган қоидабузарликлар қаторига киритган.

РФ Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра эса, Россияга қарашли Ту-95МС стратегик ракета-ташувчи самолётлар Жанубий Корея ҳаво бўшлиғи чегарасини бузмаган, балки Япон денгизидаги нейтрал сувлар устида парвозларни амалга оширган. Шу билан бирга РФ ҲКК бомбардимонларини гўёки "ушлаш" учун осмонга кўтарилган Жанубий Корея қирувчилари хавфли манёврларни амалга оширган ва Россия самолётлари йўналишини кесиб, улар хавфсизлигига таҳдид солган.

Янгиликлар лентаси
0