Россияда хорижий талабалар ишлаши учун шароит яратиш керак - Матвиенко

© Sputnik / Рамиз БахтияровПредседатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко
Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россияда хорижий талабаларнинг ишлаш шароитларини қандай яхшилаш мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Россияда хорижий талабаларнинг ишлаши учун рухсат берилишини назарда тутган қонун лойиҳаси йил якунига қадар қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди. 

“Ҳар йили Қримда Федерация Кенгаши шафелигида халқаро гуманитар Ливадий форум ўтказилади. Форумда муҳокама қилинадиган масалалардан бири – Россияда хорижий талабаларни иш билан таъминлаш учун янада эркин ва қулай шарт-шароитларни яратиш”, - деди Валентина Матвиенко.

Федерация Кенгаши қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

Матвиенконинг сўзларига кўра, кузги сессияда лойиҳа келишилади ва Россияда барча хорижий талаблар, агар хоҳласа, ишлашлари мумкин.

Бу қонун лойиҳаси хорижий талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0