17:09 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Лидер группировки Исламское государство Абу Бакра аль-Багдади

Ал-Бағдодийни йўқ қилиш операциясининг видеоси пайдо бўлди

© Youtube / Addounia HomsTV
Дунёда
Ҳавола олиш
447 0 0

Ўтказилган ДНК таҳлили йўқ қилинган киши Ал-Боғдодий эканини тасдиқлайди, унинг танаси денгизга кўмилди, деди АҚШ генерали.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Пентагон “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр Ал-Боғдодийнинг йўқ қилиш видеосини эълон қилди, РИА Новости асосан.

АҚШ Марказий Қўмондонлиги бошлиғи генерал Кеннет Маккензи томонидан намойиш этилган видеолавҳада Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида Идлиб вилоятида террорчи яширинган бино кўрсатилган. 

Генерал таъкидлашига кўра, АҚШ кучлари бинога ҳаводан туриб зарба берган. Бино атрофини қўриқлаётган кишилар бунга қаршилик кўрсатишга уринган.

Маккензи айтишига қараганда, Ал-Боғдодий ўзи ва 2 нафар фарзандларини портлатиб юборган. Болалар ёши 12гача бўлган. Ўтказилган ДНК таҳлили йўқ қилинган киши Ал-Боғдодий эканини тасдиқлайди. Ал-Боғдодийнинг танаси денгизга кўмилди, деди АҚШ генерали.

Эслатиб ўтамиз, Ал-Боғдодийнинг ўлими ҳақида илқ бор Доналд Трамп 27 октябр куни ўз твиттерида хабар қилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги Москвада ушбу террорчи йўқ илингани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш учун ишончли далиллар йўқлигини таъкидлаган эди.

Асосий мавзулар