АҚШ - Қрим ва Узоқ Шарқга тажовуз қилиш стратегияларини кўриб чиқмоқда - ОАВ

© CC0 / United States government work Бомбардировщик ВВС США
Бомбардировщик ВВС США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия томонидан Болтиқбўйи оккупацияси юз берадиган бўлса, Қўшма Штатлар Қрим ёки Суриядаги Россия қўшинларига зарба бериши мумкин.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. АҚШ ҳукумати Россия ва Хитойни "ушлаб туришнинг" янги стратегияларини кўриб чиқмоқда, улардан бири Қримга ҳужумни, иккинчиси - Россия Узоқ Шарқига тажовузни назарда тутади. Бу ҳақда Foreign Policy нашри мақола эълон қилган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Химическая защита - Sputnik Ўзбекистон
Учинчи жаҳон уруши ёхуд Пентагонга россияликларнинг тўқималари нима учун керак?

Мақола муаллифларининг таъкидига кўра, АҚШ айни вақтда "буюк державалар рақобати даври"га тайёргарлик кўришга уринмоқда. Шундай воқеалар фонида Қўшма Штатлар ҳукуматидаги айрим "обрўли овозлар" "горизонтал эскалация ва катта чиқимга дучор қилиш стратегияси"ни таклиф этишмоқда, деб хабар қилган Foreign Policy.

Лойиҳа мақсади шундан иборатки, америкаликлар Хитой ва Россияга жиддий зиён етказиш учун ўзининг дунёнинг исталган нуқтасига кириб бориш каби "чексиз имкониятидан" фойдаланиши мумкин.

Жумладан, Россия томонидан Болтиқбўйи оккупацияси юз берадиган бўлса, Қўшма Штатлар Қрим ёки Суриядаги Россия қўшинларига зарба бериши мумкин. Бундан мақсад, узоқ масофада жойлаштирилган куч ва воситаларни йўқ қилиш ва қўлга олиш таҳдиди орқали рақибни ҳужумдан тийиб туриш ва ўзининг дастлабки мақсадларидан воз кечишга мажбур этиш, дейилади мақолада.

Агрессив вариантлар ичида – америка иттифоқдошларини ҳимоя қилиш баҳонасида, Хитой ва Россияга уларнинг "заиф перифериялари" бўйлаб, жумладан, Узоқ Шарқ ёки ХХР ғарбий ҳудудларига ҳужум қилиш режаси мавжуд. Ёки бўлмаса стратегик салмоққа эга бўлган марказлар, масалан, давлат бошқарув аппарати ёки жамият учун муҳим бўлган иқтисодиёт объектлари эгаллаб олиниши мумкин, деб қайд этган нашр.

Американский миллиардер и телеведущий Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор Коркер: Трамп ҳаракатлари учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин

Аммо бу концепция муваффақиятли кечиши имконсиз, уни қўллаш эса, фожиавий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея қайд этади мақола муаллифи. Сабаби, Россия ва Хитойнинг эскалацияга жавоб қайтара оладиган, шу жумладан, ядровий қуролни қўллаш усули сингари кўплаб имкониятларга эга.

Сал олдин НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс "келажакка тайёр бўлиши учун" иттифоқдошларни мудофаа ҳаражатларини оширишда давом этишга чорлаган эди.

Россия ТИВ, ўз навбатида, НАТО мамлакатларининг мудофаа ҳаражатлари изчил оширилиши истиқболда янги қуролланиш пойгасини вужудга келтиришидан ташвишдалигини билдирди. Вазирлик таъкидига кўра, "2019 йилда (ҳаражатлар) умумий ҳисобда бир триллион АҚШ долларидан ортади, бу эса ушбу мақсадлар учун сарфланадиган умумдунёвий ҳаражатларнинг ярмидан кўпини, бундан ташқари, Россия мудофаа бюджетидан 20 маротаба ортиқни ташкил қилади".

Янгиликлар лентаси
0