20:16 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

КХДР баллистик ракета учирди – Жанубий Корея

© REUTERS / KCNA KCNA
Дунёда
Ҳавола олиш
321 0 0

Шимолий Корея Япония денгизи томон ҳозирча тури аниқланмаган ракетани учирди. Япония мудофаа вазирлиги тахминига кўра, бу баллистик ракета бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Шимолий Корея Япония денгизи томон ҳозирча тури аниқланмаган ракетани учирди, деб хабар қилди РИА Новости Жанубий Корея мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

Жанубий Корея қуролли кучлари жанговар шайлик ҳолатига келтирилди ва вазиятни кузатиб бормоқда.

Бундан аввал NHK телеканали Япония соҳил қўриқлаш хизмати кемаларни ракета учиргани ҳақида огоҳлантирди.

"Шимолий Корея ракета учирди, у баллистик ракета бўлиши мумкин. Ракета мамлакатимиз ҳудудига этиб бормайди ва махсус иқтисодий зонасидан ташқарида тушади деб ҳисоблаймиз", - деб ёзган Япония мудофаа вазирлиги.

Асосий мавзулар