17:07 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Ёш Путинга берилган тавсифнома ошкор қилинди

© Sputnik / Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
76910

Санкт-Петербургдаги тарихий ва сиёсий ҳужжатлар марказий давлат архивида 23 ёшли Владимир Путин номига берилган тавсифнома кўрсатилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Санкт-Петербургдаги тарихий ва сиёсий ҳужжатлар марказий давлат архивида Владимир Путин номига берилган тавсифнома кўрсатилди, дея ёзади 78.ru.

Маълумотномада ёзилишича, Россиянинг бўлажак президенти 1975 йилдан буён КГБ (давлат хавфсизлик қўмитаси) бошқармаси комсомол ташкилотида рўйхатга олинган.

“Давлат хавфсизлиги органларидаги фаолияти давомида Путин В.В. ўзини тиришқоқ, интизомли, виждонли ходим сифатида кўрсатди. <...> Руҳан бардошли. Ишдаги ўртоқларининг обрў-эътиборини қозонган”, - дея қайд этилади тавсифномада.

​Шунингдек, ҳужжатда Путин дзюдо ва самбо бўйича СССР спорт устаси бўлгани тилга олган.

Владимир Путин КГБда 1975 йил Ленинград давлат университетининг юридик факультетини тамомлагандан сўнг фаолият юритишни бошлаган. 1985-1990 йилларда Германия федератив республикасида ташқи разведка бўйича ишлаган. 1991 йилда Путин давлат хавфсизлик органидан ишдан бўшаган.

Асосий мавзулар