17:58 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Национальный флаг Китая

Хитой Ҳиндистонга кескин норозилик билдирди

© AP Photo / Andy Wong
Дунёда
Ҳавола олиш
489 0 0

Хитой иккита иттифоқ ҳудуди ташкил этилгани юзасидан Ҳиндистонга норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Жамму, Кашмир ва Ладакх ҳудудлари пайдо бўлгани учун Хитой Ҳиндистонга қатъий норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Ҳиндистон ҳукумати Хитойнинг ҳудуд қисмини Ҳиндистон маъмурий юрисдикциясига киритиб, Жамму, Кашмир ва Ладакх деган ҳудудлар ташкил этилганини расман эълон қилди. Хитой шу муносабат билан қаттиқ норозлик ва кескин протест билдиради”, - деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон миллий қонунчилик ва маъмурий бўлинишни бир томонлама тартибда ўзгартирди, бу билан Хитой суверенитети ва қонуний манфаатларига чақириқ ташлади, “бу ноқонуний, самарсиз ва аслида Хитой назорати остида бўлган ҳудудлар ўзгартира олмайди”.  

“Биз Ҳиндистонни Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга, тегишли икки томонлама келишувларга риоя қилишга, Хитой ва Ҳиндистоннинг чегара ҳудудларида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича аниқ чораларни кўришга, икки томонлама чегара олди муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга чақирамиз”, - деди Хитой ТИВ вакили.

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида узоқ вақтдан бери Кашмир шимолидаги тоғли ҳудудга эгалик қилиш, шунингдек Аруначал-Прадеш штатидаги қарийб 60 минг квадрат километрлик майдон юзасидан келишмовчилик мавжуд. Ҳақиқий бошқарув линияси Ладах вилоятида ўтади. 1962 йил кузида бу тортишув чегара урушига айланди. 1993 ва 1996 йилларда Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудудларда тинчлик ўрнатиш тўғрисида битимни имзолади.

Асосий мавзулар