18:34 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Змея. Иллюстративное фото

Хавфли қизиқиш: АҚШда катта бўғма илон аёлнинг умрига зомин бўлди

CC0 / pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
75301

АҚШда катта илон аёлни бўйнидан бўғиб ўлдирди. Аёл уйида кўплаб илон сақлагани маълум бўлди. Полиция ходимлари уйда 140 яқин илон топишди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Индиана штати Оксфорд шаҳрида полиция 36 ёшли Лора Херстни илон бўғиб ўлдирди. Аёл ўз уйида бўйнидан 2,5 метрли илон ўраб олган ҳолда топилди.

Бу ҳақда маҳаллий WLFI телеканали хабар қилди.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар Херст ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилди, лекин жуда кеч эди.

Полиция аёлнинг уйида 140 донага яқин илон топди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёлни илон бўғиб ўлдирди. Тайинланган суд тиббий экспертиза аёлнинг ўлим сабабини кўрсатади.

Асосий мавзулар