12:12 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Россияда энг юқори маош тўланадиган иш ўринлари маълум қилинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
103910

Россияда энг юқори маош тўланадиган иш ўринлари рейтинги тузилди. Рўйхатга Москва, Санкт-Петербург, Екатерингбург ва Новосибирск шаҳарларидаги иш ўринлари киритилди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. HeadHunter хизмати мутахассислари энг юқори маош тўланадиган иш ўринлари рейтингини тузишди. РИА Новости хабарига асосан.

Биринчи ўринда - Senior IOSdeveloper/ IOS-етакчи дастурчига ойига 300 минг рубл иш ҳақи таклиф этилган. Иккинчи ўринда интеграцион қарорлар дастурчисига 230 минг рубл ойлик таклиф қилинган. IT ходимларни бошқарув директори лавозими 200 минг рубл ойлик билан учинчи ўрин олди. Москвада бу мутахассисларга талаб мавжуд.

Шунингдек, рейтингга Санкт-Петербургдаги Senior GoDeveloper иш ўринлари (180 – 220 минг рубл), ички аудитор (170-200 минг рубл), соат устаси (150 минг рубл) қўшилди.

Рўйхатга Екатеринбургда энг маоши юқори бўлган иш ўринлари  - 1С дастурчиси ойлиги 150 минг рубл, Новосибирскда логистика бўлими раҳбари ҳам 150 минг рубл иш ўринни киритилган.

Ноябрда битта иш ўринга ўртача 5 та резюме тўғри келади, ўртача таклиф этиладиган маош 45 288 рублни ташкил қилади.

Асосий мавзулар