Соғлиги туфайли Самарада қолдирилган авиайўловчи Ўзбекистонга таксида йўлга чиқди

© Sputnik / Табылды КадырбековПассажиры выходят с самолета в международном аэропорту в селе Тамчи, Иссык-Кульской области
Пассажиры выходят с самолета в международном аэропорту в селе Тамчи, Иссык-Кульской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиги туфайли Самарада қолдирилган авиайўловчи, шу куннинг ўзидаёқ, Ўзбекистонга таксида йўлга чиқди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. “Санкт-Петербург – Урганч” парвозмининг, соғлиги туфайли Самарада қолдирилган йўловчиси Ўзбекистонга таксида йўлга чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ўзбекистон ТИВга асосан. 

ТИВ хабари айтилишига кўра, соғлиги туфайли Самарада қолдирилган йўловчи шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон томон таксида йўлга чиққан. "Ташқи меҳнат миграция хизмати уни ватанга қайтариш масаласини ҳал қилишга тайёр бўлганига қарамасдан”, - дейилган ТИВ хабарида.

Кеча, 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг “Санкт-Петербург – Урганч” йўналишида парвоз қилаётган самолёти йўловчи соғлиги туфайли Самарада тўхташга мажбур бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. 

Маълум бўлишича, йўловчи қон босими ошиши туфайли ўзини ёмон ҳис қилган.  Самара аэропортида самолётни реанимация ва тез ёрдам машиналари кутиб олган, йўловчига керакли ёрдам кўрсатилган ва у шифохонага жойлаштирилган. Соат 14:20 да самолёт парвозини давом эттирган.

Янгиликлар лентаси
0