11:15 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Суд Трампга хайрия ташкилотларига 2 млн $ тўлаш мажбуриятини юклади

© Sputnik / Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
80 0 0

Нью-Йорк Олий суди АҚШ президенти зиммасига бир неча хайрия ташкилотларига 2 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Нью-Йорк штати Олий суди АҚШ президенти Дoнaльд Трaмп зиммасига бир неча хайрия ташкилотларга 2 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Donald J. Trump Foundation хайрия фондига қарши даъво аризаси штат бош прокуротураси томонидан киритилган. Бу ҳақда CNN телекомпанияси хабар қилди.

Штат бош прокуротураси фонддан Трампнинг хайрия фонди томонидан йиғилган ва кейин унинг 2016 йилги сайловолди кампаниясига берилган маблағларни талаб қилган. Суднинг ҳал қилув қарорида таъкидланишича, гарчи маблағлар кейинчалик хайрия мақсадида сарфланган бўлсада, унинг аввалига хайрияга йиғилиб, сайлов кампаниясига берилгани қонун бузилиши бўлган.

Бош прокурор 2,8 млн доллар тўлаш даъво аризасини киритган эди. Суд даъвони қисман қаноатлантирди ва АҚШ президенти зиммасига 2 млн доллар тўлаш мажбурияти юклади.

Асосий мавзулар