19:19 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Бывший президент СССР Михаил Горбачев

Горбачёв СССР парчаланишида ким айбдорлигини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
2574 0 0

СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Der Spiegel журналига берган интервьюсида Совет Иттифиқи парчаланиши учун ким жавобгар эканини айтди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Совет Иттифиқи парчаланишида август ойидаги давлат тўнтариши ташкилотчилари айбдор эканини маълум қилди.

“Қайта қуриш охири ва Совет Иттифоқи парчаланиши учун 1991 йил август ойида давлат тўнтаришини ташкил этган, тўнтаришдан сўнг СССР президентининг заифлашган позициясидан фойдаланганлар жавобгарлар”, - дея маълум қилди Горбачёв Германиянинг Der Spiegel журналига берган интервьюсида.

У қайта қуришнинг эҳтимолий хатарларнини англаганини, аммо мамлакат раҳбарияти ўзгаришлар зарурлигини тушунганини қўшимча қилган.

 “Аввалгидек яшашнинг иложи йўқ эди. Қайта қуришнинг муҳим қисми ҳам умуминсоний қадриятлар ва ядровий қуролсизланиш, ҳам танлов эркинлигини қамраб олган янги ташқи сиёсат эди”, - дея тушунтирган сўнгги совет етакчиси.

Горбачёв қайта қуришдан афсусланмаслиги, лекин ислоҳотлар йўлида хатолар ва камчиликлар бўлганини тан олишини таъкидлаган. Шунингдек, у Россия тоталитар тузумга ҳеч қачон қайтмаслиги ҳақида фикр билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Горбачёв НAТОни кенгайтириш қарорини Ғарбнинг энг катта стратегик хатоси деб билишини маълум қилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар