21:01 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Президент России Владимир Путин

Путин Украина ишонч рейтингида Зеленскийни ортда қолдирди

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
733 0 0

“Ватандошлардан қайси бирига ишонч билдирасиз ва ким обрўга эга” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг аксарияти Россия етакчиси фамилиясини айтишган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисининг ишонч рейтингида Украина президенти Владимир Зеленскийни ортда қолдирди. Сўров натижалари Украина келажак институти ва “Зеркало недели” (“Ҳафта кўзгуси”) нашрининг биргаликдаги тадқиқоти ҳисоботида келтирилган.

Сўров натижаларга кўра, Путин Украинанинг назорат остидан чиқиб кетган Луганс ва Донецк вилоятлари аҳолисининг ишонч рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

“Ватандошлардан қайси бирига ишонч билдирасиз ва ким обрўга эга” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг аксарияти Россия етакчиси фамилиясини айтишган. Владимир Путинга 11,2 фоиз киши овоз берган.

Украина ишонч рейтингидаги иккинчи поғона россиялик телебошловчи Владимир Соловьёвга насиб этди – у 9,1 фоиз овоз тўплаган.

Шу билан бирга, Донбасс аҳолисининг атиги 1,3 фоизи Владимир Зеленскийга ишонч билдиришини маълум қилган.

Сўров Донбасс аҳолиси ўртасида жорий йилнинг 7 октябридан 31 октябрига қадар ўтказилган. Тадқиқотда 1,6 мингдан зиёд киши иштирок этган.

Асосий мавзулар