06:52 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
67210

Оммавий норозиликлардан сўнг 10 ноябрь куни Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Боливияда намойишчилар собиқ президент Эво Моралеснинг уйига бостириб киришди. Намоийшчилар уйни ағдар-тўнтар қилишди.

Уй ағдар-тўнтар қилинган: мебель ва ойналар синдирилган ва деворлар чизиб ташланган.

Видео “Эво Моралес уйи талон-тарож қилиниб, вайрон қилинди”, - деган изоҳ билан жойлаштирилди.

Оммавий норозиликлардан сўнг 10 ноябрь куни Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди. Унда кейин вице-президент Альваро Гарсиа Линера, сенат раҳбари Адриана Сальватьерра ва бошқалар ишдан кетди.

Боливия сенат раиси иикинчи ўринбосари, муҳолифат вакили Жанин Аньес мамлакат раҳбари ваколатлари унга ўтганини маълум қилди.

Боливия полициясига собиқ президентни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берилди. Моралес эса уни ноқонуний деб ҳисобламоқда.

Асосий мавзулар