07:29 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
121010

Кейинги йил майда Россия Федерацияси Қуролли кучларига ТОС-2 (Тосочка) оғир ўтсочар тизими етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 2020 йил майда Россия Қуролли кучларига ТОС-2 (Тосочка) оғир ўтсочар тизими етказиб берилади. Бу ҳақда радиация, кимиё ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов маълум қилди.

“Улуғ ватан урушининг 75 йиллиги байрамига ТОС­-2  оғир ўтсочар тизими ишлаб чиқариш ишлари якунланиши керак ва у армияга етказиб берилади. Ҳарбий машина Қизил майдонда парадда иштирок этиши кутилмоқда”, - деди Кириллов.

Аввалроқ, “Тосочка” 2012 йил ноябридан 2018 йил майигача ишлаб чиқарилиши ҳақида Мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов маълум қилганди.

Чўл ҳудудларида ўтсочар тизими синов эксплуатациясини ҳисобга олиб, уни ғилдиракли шассида ишлаб чиқаришга қарор қилинди.

Асосий мавзулар