08:56 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Многоцелевой истребитель МиГ-31 с гиперзвуковой ракетой Кинжал

ФХХ генерали контрразведка янги қурол яратишга қандай ёрдам берганлигини айтди

© Sputnik / Евгений Биятов
Дунёда
Ҳавола олиш
115221

Россия контраразведка ходимлари мамлакатда энг замонавий қуролларни яратиш бўйича иш олиб борилаётган вақтдан хорижий махсус хизматлари диққатини чалғитишди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 2000 йиллар бошида Россия контраразведка ходимлари мамлакатда энг замонавий қуролларни яратиш бўйича иш олиб борилаётган вақтдан хорижий махсус хизматлари диққатини чалғитишди, деб таъкидлади ФХХ генерал полковниги Александр Безверхний. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, охир оқибатда хорижий “ҳамкасблар”да “қайсидир босқичда, уларда "ҳамма нарсани билиши ва эгалик қилиши" деган таассурот пайдо бўлди”.

Бу фикр Владимир Путин Россиянинг янги қуроллар турлари яратилганини эълон қилган тарихий нутқига қадар давом этди.

Генерал таъкидлашича, 2000 йилларнинг бошларида ҳарбий контрразведка асосий воситалардан бири бўлиб, унинг ёрдамида Россия армиясини жонлантирилиб, кучайтирилди. Хусусан, армияда хорижий агентларининг пайдо бўлиши олдини олинди.

Унинг сўзларига кўра, ғарбий разведкаси 2000-2015 йилларда ҳарбий хизматчиларни ёллашга ҳаракат қилган.

"Аммо улар муваффақиятга эриша олмадилар ... Биз фаол тадбирлар ўтказдик - содда қилиб айтганда,"подстава", биз яратган тезкор вазиятлар билан улар эътиборини чалғитдик", - деди генерал.

Президент Владимир Путин ўтган йилнинг 1 мартида Федерал мажлисига йўллаган мурожаатномасида Россия стратегик қуролларининг энг замонавий турлари - "Ханжар", "Авангард", "Буревестник" гипертовушли ракета мажмулари, "Пересвет" жанговар лазери, шунингдек "Посейдон" атом сув ости дрони ҳақида маълум қилинганди.

Асосий мавзулар