04:51 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
342 0 0

Россия ва Хитой 2012 йилдан буён мунтазам равишда ҳамкорликдаги манёврларни ўтказади. Аммо Жанубий Африка бу ўқувларда илк бор иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Россия Хитой ва Жанубий Африка иштирокида денгиз қароқчилари ва террорчиларга қарши денгиз машғулотлари ноябрь ойи охирида Кейптаун яқинида ўтказилади, унга Россия ракета ташувчи крейсери "Маршал Устинов" жалб этилиши кутилмоқда, деб хабар қилди пайшанба куни РФ Шимолий флоти матбуот-хизмати.

Қабул қилувчи томон - Жанубий Африка ҳарбий-денгиз флотидир. У Саймон-Таун порт шаҳри яқинида жойлашган. ЖАР Мудофаа вазирлиги вакили баёнотида таъкидланишича, ушбу ҳамкорликдаги тадбирнинг асосий мақсади "денгиз иқтисодиётини" ривожлантириш, шунингдек, "иштирокчи давлатлар ҳарбий-денгиз флотлари ўртасида ҳамкорликни ва алоқаларни мустаҳкамлашдан" иборат.

Ҳозирча на жанговар кемалар турлари, на уларнинг умумий сони ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Бу уч давлат ўз сафларида ривожланаётган иқтисодга эга бўлган мамлакатларни бирлаштирувчи БРИКС гуруҳига киради. Россия ва Хитой 2012 йилдан буён мунтазам равишда ҳамкорликдаги манёврларни ўтказади. Аммо Жанубий Африка бу ўқувларда илк бор иштирок этмоқда.

Асосий мавзулар