11:41 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
157 0 0

Россия Транспорт вазирлиги оғир жиноят содир этган шахсларга жамоат транспорти ва таксида ишлашини таъқиқлаб қўймоқчи.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Россия Транспорт вазирлиги оғир жиноят содир этган кишиларга такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни таъқиқлаб қўйиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Шаҳар транспорти йўловчиларининг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, янги қонун лойиҳасида оғир жиноятлар содир этган шахсларга, жиноятни тўлиқ ўтаб бўлмаган шахсларга, шаҳар транспорти ва таксида ишлаш ман қилинади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар туркумига Россия Федерацияси ЖКнинг 105 моддаси - одам ўлдириш, 111 моддаси – оғир жароҳат етказиш,  117 моддаси – Қийноққа солиш, 131 – Номусига тегиш, 132 – Мажбурий жинсий ҳаракатлар, каби банлар киради.

Ундан ташқари 135 модда – Бузуқчилик, 205 модда – Террорчилик гуруҳи ташкил қилиш ва унда иштирок этиш ва бошқа бандлар ҳам киритилган, дейди Транспорт вазирлиги.

“Жиноий ҳуқуқбузарлик соҳасида ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, айни дамда зўравонлик билан амалга оширилаётган жиноятлар сони ошмоқда. Улар нафақат шахсий салбий муносабатлар туфайли, балким безорилик туфайли ҳамда жиний талабларни қондириш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дейилган ҳужжатда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу таъқиқ шартли равишда айбланганларга нисбатан қўлланилмайди,чунки ЖКнинг 73 моддасига биноан жамият учун хавф туғдирувчи жиноятчиларга шартли жазо белгиланмайди.

Асосий мавзулар