18:59 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
299 0 0

Трамп ва Столтенберг барча иттифоқдошлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа сарфларига ажратишлари керак, деган хулосага келишган.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан альянс иштирокчилари мудофаа ҳаражатларини ҳамда ўта муҳим инфратузилма ҳимоясини муҳокама қилди, дейилади Оқ уй баёнотида.

"Кеча (пайшанба куни) президент Дональд Трамп НАТО етакчиларининг 2019 йил Лондонда ўтказиладиган учрашуви олдидан устувор вазифаларни муҳокама қилиш учун Шимолий атлантика альянси ташкилоти (НАТО) бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашди", - дейилган Оқ уй хабарида.

Хабардан хулоса қилса бўладики, АҚШ президенти НАТО бош котибини альянсга кирувчи мамлакатлар мудофаа учун ҳаражатларини оширишлари шартлигига кўндира олган.

Аниқ рақамлар ҳам келтириб ўтилган. Хабарга кўра, "Трамп ва Столтенберг барча иттифоқдошлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа сарфларига ажратишлари керак, деган хулосага келишган".

АҚШ энди Европани қўриқламайди - Юнкер баёноти >>>

Америка президенти Дональд Трамп илгариги чиқишларида ҳам кўплаб маротаба НАТО бўйича иттифоқдошларга мурожаат қилиб уларга ҳарбий бюджет миқдори оширилишини кутаётганини маълум қилган.

Путин Ғарбга қизил чизиқдан ўтмасликни маслаҳат берди >>>

Асосий мавзулар