19:55 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
 Министр иностранных дел Исламской Республики Иран Мохаммад Джавад Зариф

АҚШ минтақани “ИД”дан қутқаришга келмайди – Эрон ТИВ раҳбари

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
470 0 0

Эрон ташқи ишлар вазири Афғонистондаги вазиятдан хавотирда ва ишонч комилки, ИШИД етакчиси йўқ қилингандан кейин ҳам таҳдид нафақат Афғонистон ва МО мамлакатлари, балки бошқа дунё давлатлари учун ҳам сақланиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. “Ислом давлати”* раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши Марказий Осиё ва Яқин Шарқ барқарорлигини кафолатламайди. Қолаверса, террорчилик вазият кескинлашган тақдирда АҚШ ёрдамига таяниб бўлмайди – ишончи комил Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зарифнинг.

У “India Today” нашрига берган интервьюсида Суриядан қувиб чиқарилган террорчилар Афғонистонни ўзларининг янги плацдарми учун жуда мос бўлган майдон сифатида кўриб чиқишаётганликларини таъкидлади. Шу боис “ИД” нафақат Марказий Осиё мамлакатларига, балки бошқа давлатлар, жумладан, Ҳиндистон, Покистон, Россия ва Хитойга таҳдид туғдирмоқда. Сиёсатчининг сўзларига кўра, фақат барча сайъ-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда бу таҳдиднинг тарқалишига самарали қарши курашиш мумкин.

“Террорчилик гуруҳ ўз базасини Сурия ва Ироқдан ҳудуди бўлган ва ҳамма учун ташвиш уйғотувчи Афғонистонга кўчирмоқда. Бу бир мамлакатга эмас, балки бутун минтақага бўлган реал таҳдид”, - деди Жавад Зариф.

Вазир Тожикистон ва Ўзбекистонда ИШИД тарафдорлари тайёрлаётган амалиётлар тўғрисида маълумотга эгалигини таъкидлаган. Шу билан бирга эронлик дипломат таҳдидга қарши ўз кучлари билан қарши туриш керак деб ҳисоблайди, чунки вазият кескинлашганда Вашингтондан ёрдам кутишга тўғри келмайди.

“АҚШ бизни қутқаргани келмайди. Ўзимизга ўзимиз ёрдам беришимиз керак”, - дея сўзларига якун ясаган вазир.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида 20 та жангарилардан 15 таси ўлдирилган, Тожикистон томонидан эса тўрт киши ҳалок бўлган. Кейинчалик “ИД”* Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди.

ИШИД ўз жангариларини Афғонистонга олиб боришга ҳаракат қилмоқда – Эрон вице-президенти

*Россия ва қатор бошқа давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар