19:56 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Лукашенко 2020 йилдаги президент сайловларида иштирок этмоқчи

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
243 0 0

Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, сайловларда унинг номзоди рад этилса, кетиши мумкин. У президентлик курсисига ёпишиб олмаслигини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко келаси йилдаги президент сайловларида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Беларусь хабар қилмоқда.

17 ноябрь, якшанба  куни Беларусда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Журналистлар парламент сайловларида овоз берган Александр Лукашенкодан у 2020 йилдаги президент сайловларида иштирок этиш ёки этмасликни режалаштираётгани ҳақида сўрашди.

“Мен бу саволга аллақачон жавоб берганман. Агар одамлар бирор бир сайловларда мени қўллаб-қувватлашмаса, мен улардан хафа бўлмайман”, - деди у. Халқ уни сайловда қўллаб-қувватламаслиги ҳақида ўйлаши кераклигини қўшимча қилган.

Беларусь раҳбарининг сўзларига қараганда, агар халқнинг ўзи ундан яна сайловларда иштирок этишини сўраши лозим.

“Мен бу сайловларда ўз номзодимни таклиф қиламан, агар мен сиз бунга қатъий қарши эканлигингизни билсам, албатта, хавотирланаман. Лекин сиз менинг номзодимни рад қилишингиз керак”, - дея фикрларини билдирди Лукашенко.

Беларусь етакчиси президентлик курсисига ёпишиб олмаслигини таъкидлаган ва бу “унчалик юмшоқ курси” эмаслигини қўшимча қилган.

Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусда навбатдаги президент сайловлари 2020 йил август ойи охирига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Асосий мавзулар