01:31 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
98610

Россиялик сенатор Алексей Пушков Ар-Риёднинг Россия қуролини сотиб олиш шартномасини АҚШ давлат котиби Майк Помпео учун “ёқимсиз янгилик” деб атади.

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Россиялик сенатор Алексей Пушков Россия ва Саудия Арабистонининг С-400 “Триумф” зенит ракета мажмуасини етказиб бериш бўйича шартноманинг кучга кириш шартларини муҳокамага қилганига изоҳ берди.

Парламентарий Ар-Риёднинг Россия қуролини сотиб олиш шартномасини АҚШ давлат котиби Майк Помпео учун “ёқимсиз янгилик” деб атади.

“У Америка “Пэтриот” мажмуалари бир мартадан кейин ҳаракатга келишини тушунтиргандан сўнг буни кутса бўларди”, - дея ёзган Пушков Twitter᾽да.

Пушковнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумига қарши С-400 Америка тизимидан фарқли ўлароқ “вақти вақти билан эмас, балки ҳамиша” нишонни олишга шай.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Саудия Арабистони С-400 “Триумф” зенит ракета тизимини етказиб бериш шартларини келишиб олгани хабар қилинган эди,

Асосий мавзулар