05:59 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Самолет

Россия Ироқдан 30 нафардан зиёд болаларни қайтарди

© Sputnik / Владимир Сергеев
Дунёда
Ҳавола олиш
196 0 0

Болакайлар Болалар саломатлиги миллий тиббиёт илмий-тадқиқот марказига жойлаштирилган. Кейинчалик улар Россиянинг 13 та минтақасига қариндошларининг олдига юборилади.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус рейси билан Боғдоддан Москвага ота-оналари “Ислом давлати”* террористик гуруҳига қўшилиб кетган 32 нафар бола олиб келинди. Улар бир ва уч ёшларда.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, болакайлар Болалар саломатлиги миллий тиббиёт илмий-тадқиқот марказига жойлаштирилган.

РИА Новостининг ёзишича, Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Анна Кузнецова журналистларга кейинчалик болалар Россиянинг 13 та минтақасига қариндошларининг олдига юборилишини айтган.

Бугунги кунда Ироқда топилган вояга етмаган 122 нафар бола олиб келинган. Улар орасида 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар бор.

Анна Кузнецованинг сўзларига кўра, Суриядаги қамоқхона ва лагерларда яна қарийб 150 нафар бола бўлиши мумкин. Улардан 49 нафарининг ДНК таҳлили Россия фуқаролари билан қариндошлик алоқалари борлигини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди. 

Кейин “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида Ироқдан ўзбекистонлик 64 нафар бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) – *Россия ва қатор бошқа давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар