02:30 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
53310

Россия президенти Владимир Путин бугун ВТБ Капитал “Россия чорлайди!” номли XI инвестиция форумида иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Россия ва АҚШда умумий манфаатлари кўп, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин ВТБ Капитал “Россия чорлайди!” номли инвестиция форумида.

“Қандай қилиб муносабат олиб борамиз? Мен ҳисоблайманки, бизда Қўшма Штатлар билан умумий манфаатларимиз кўп”, - деди Россия етакчиси.

Путин АҚШни “буюк мамлакат” деб айтди ва РФ доим унга ҳурмат билан муносабатда бўлганлигини билдирди.

“<...> биз икки жаҳон урушида икки марта иттифоқчи эдик. Бу умумий тарихимиз, албатта бу ижобий тарихдир. Албатта, биз технологик соҳада ва умуман иқтисодиётда ҳамкорлик қилишни истаймиз”, - деди Путин.

Президент Россия АҚШ билан, улар ўзлари қанчалик тайёрлигидан келиб чиқиб ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар "бир кун келиб яхшиланишига" умид билдирди.

ВТБ "Россия чорлайди!" инвестиция форуми  20-22 ноябр кунлари Халқаро савдо марказида бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар