18:55 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Площадь Независимости

Дунёнинг энг яхши фуқаролиги: Ўзбекистон рўйхатда нечанчи ўринда?

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Дунёда
Ҳавола олиш
78310

Дунё мамлакатлари фуқаролиги рейтинги эълон қилинди. Унда 158 та мамлакат кўрсатилган. Рейтинг энг қуйи поғонасида Афғонистон, Судан, Сурия, Яман кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Kälin and Kochenov’s Quality of Nationality Index (QNI) дунё мамлакатлари фуқаролиги рейтинги янги версияси эълон қилинди. РИА Новости хабарига асосан.

Рўйхатда биринчи ўринни Франция эгаллади.

Рейтингни тузишда давлатлар иқтисодиёти, инсон потенциалининг ривожланиш даражаси, жамоат тартиби ва барқарорлик, виза муносабатлари, шунингдек яшаш ва ишлаш учун бир мамлакатдан иккинчисига кўчиб ўтиш имконияти каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади.

Франция паспорти саккиз йилдан бери биринчиликни олиб келган, бироқ жорий йилда 100 %дан 83,5 %ни олган.

Ўринлар кетма-кетлигида иккинчи ўрин Германияга, учинчи Данияга, тўртинчи – Швеция ва Норвегияга, бешинчи Исландияга насиб этган.

Шунингдек, энг яхши ўнталикка Финляндия, Италия, АҚШ, Ирландия ва Испания киритилган.

Россия 42 % кўрсаткич билан 62-чи ўринда турибди - бу ҳисоб-китоблар тарихидаги энг яхши натижадир. Ўтган йилга нисбатан икки поғона юқорига кўтарилган.

Марказий Осиё давлатларидан рўйхатда Қозоғистон 84-чи, Қирғизистон 102-чи, Ўзбекистон 109-чи, Тожикистон 114-чи, Туркманистон 122-чи ўринда.

Асосий мавзулар